Неймар пулни танлайдими ёки совринларни?

 

“Барселона” жамоаси ҳимоячиси Жерар Пике клубдоши Неймарнинг ПСЖга ўтиб кетиши ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди.   

“Барчаси неймарнинг нимани хоҳлаётганига боғлиқ. У ҳар қандай жамоада ўйнай олади. ПСЖ, “Барселона”, “Челси” ёки “Манчестер Сити” – унга очиғи фарқи йўқ.

Албатта, Неймар каби футболчини ҳамма клублар ўз сафида кўришни истайди. Аммо қарорни унинг ўзи қабул қилади. Барчаси бир нарсага – у кўпроқ пулми ёки кўпроқ соврин танлашига боғлиқ”, – деди испаниялик ҳимоячи.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!