Неймар қачон майдонга қайтишини айтди

Франциянинг ПСЖ клуби форварди Неймар қачон соғайиб сафга қайтишини айтди.

“Соғайишим учун яна бир ой вақт керак ва мен бунинг учун қўлимдан келганча ҳаракат қилмоқдаман”, - дейди бразилиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли Неймар 25 февраль куни “Марсел”га қарши баҳсда жароҳат олган эди. Бундан аввалроқ жамоа бош мураббийи Унаи Эмери ҳам Неймарнинг мавсум сўнггига қадар сафга қайтиши ҳақида айтиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!