Неймар тавбасига таянди

Бразилия терма жамоаси ва “Барселона” ҳужумчи Неймар Рио шаҳрида ўтказилган Олимпия ўйинларида ўзига бўлган танқидларга нисбатан жавоб бериш мақсадида тарма жамоадаги сардорлик вазифасидан воз кечган эди.

Бразилия терма жамоасининг куздаги учрашувларида сардорлик вазифасини бошқа футболчилар бажарди. Бироқ, жамоа бош мураббийи Тите қайсар Неймар фикрини ўзгартирганини маълум қилди.

- Неймар менга мурожаат қилиб, унга сардорлик боғичини қайтаришимни сўради, - деди Тите.- Ҳужумчи сардорлик вазифаларини бажаришга тайёр экан. У яна терма жамоа сардори бўлади. Кўпчилик Неймарни Лионель Месси ва Криштиану Роналду билан тенглаштиради. Бу кулгули албатта. Чунки ҳар икки футболчи ўз имкониятларининг чўққисида. Неймар эса ҳали кўп маротаба ўсишга эришади.

Бугунги кунда дунёнинг энг қиммат футболчиси, деб тан олинаётган Неймар 2014 йилги жаҳон чемпионатидан сўнг Бразилия терма жамоаси сардори этиб тайинланган эди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!