Неймар ва Рафинья "Депортиво"га қарши ўйнашмайди

12 март,2017, 08:45 501

Неймар ва Рафинья

Каталониянинг "Барселона" клуби футболчилари Неймар ва Рафинья Алькантара Испания чемпионатининг 27-туридан ўрин олган "Депортиво"га қарши ўйин қайдномасига киритилмади.
Боиси, Неймар мушакларида бироз оғриқ сезмоқда, Рафиньяда эса ошқозони билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлган.


Эслатиб ўтамиз, "Депортиво" ва "Барселона" жамоалари ўртасидаги баҳс бугун Тошкент вақти билан соат 20:15да старт олади.