Неймарни нега "тепкилашяпти"?

CHERY AUTO

"Атлетик" жамоаси ярим ҳимоячиси Оскар де Маркос Бразилия терма жамоаси ва "Барселона" ҳужумчиси Неймарга рақибларнинг унга нисбатан шиддатли ва қўпол ўйинига кўникиши зарурлигини маслаҳат берди.

Tecno
 

- Неймар зўр ўйинчи, - деди Оскар де Маркос. - Лекин Неймар унга нисбатан қўпол ўйнашаётганига кўникиши керак. Буни ўзи ҳам яхши билади. У билан бирга бир курашиш қийин. Шунинг учун рақиб унинг хатога йўл қўйиши учун қўпол ўйнайди.

Кўп мутахассислар Неймар рақибини алдаб ўтишда уларнинг устидан куладиган хатти-ҳаракатларни амалга оширишини айтишади. Айримлар эса буни бразилиялик футболчининг ўйин услуби ва маҳорати, деб билади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!