
Неймарнинг "Барселона"даги 100-голини томоша қилинг (видео)
Хабарингиз бор кеча Испания Ла Лигасининг 29-туридан ўрин олган "Гранада" ва "Барселона" жамоалари баҳси бўлиб ўтди. Қизиқарли ва муросасиз кечган баҳсда кутилганидек каталонияликларнинг қўли баланд келди. Якуний ҳисоб 1:4.
Таъкидлаш керакки шу куни Неймар учрашувда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди ва ўзининг "Барселона" сафидаги голлари сонини 100тага етказиб олди. Бразилиялик футболчи ушбу натижага 177-ўйинида эришди.
Маълумот учун, Неймар "Барселона" тарихида энг кўп гол урган бразилиялик футболчилар орасида Ривалдо (130 голов) ва Эваристолардан (105) сўнг 3-ўринга кўтарилиб олди.
Фикрлар