Неймарнинг дубли ва голли узатмалари ПСЖга ғалаба олиб келди (видео)

Шанба оқшомида Франция Биринчи дивизионида 18-тур ўйинлари бўлиб ўтди. ПСЖ клуби бу тур “Ренн” меҳмони бўлди.

Голларга бой тарзда кечган қарама-қаршиликда парижликлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Эътиборлиси, меҳмонлар ҳужумчиси Неймар ушбу ўйинда дублга эришди  ва Мбаппе  ҳамда Каванилар томонидан киритилган голларга ҳам ассистентлик қилишди.

Қуйида ушбу ўйин видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!