Неймарнинг рафиқаси уни шарманда қилди

“Барселона” клуби ҳужумчиси Неймар 21 ёшли рафиқаси Бруно Маркезине билан орани очиқ қилди.

Гап шундаки, Неймар Маркезинега оила қуриш таклифини билдирди. Бироқ футболчи Брунодан рад жавобини олди. Бразилиялик футболчи узоқ кутишни истамади ва томонлар розилиги билан орани очиқ қилди.

“Менга шахсий ҳаётим ҳақида гапириши ёқмайди ва сўнгги бор бу ҳақда гапирмоқдаман. Биз ҳақиқатдан ҳам ажралдик. Бу ҳар иккала томон розилиги билан амалга оширилди. Умид қиламанки, у бахтли бўлади ва биз дўстлар бўлиб қоламиз”, – деб айтиб ўтди Неймар бу ҳолатга изоҳ берар экан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!