Нигина Абдураимова ўзига келмоқда

Халқаро теннис федерацияси - ITF томонидан Наманганда хотин-қизлар ўртасида ўтаётган теннис турнирида ҳамюртимиз Нигина Абдураимова иккинчи даврага йўл олди.

Нигина мусобақанинг биринчи даврасида  қирғизистонлик Ксения Палкинага қарши кортга чиқди. Ушбу ўйинда теннисчимиз рақибига бор йўғи иккита геймни бой бериб қўйди.

Энди Абдураимова мусобақанинг навбатдаги босқичида қозоғистонлик Гўзал Айнитдиновага қарши рақобатлашади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!