Нигина Абдураимова ярим финалга чиқди

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, айни кунларда Грузиянинг Батуми шаҳрида аёллар ўртасидаги халқаро турнир давом  етмоқда. Ушбу турнирда ҳамюртимиз Нигина Абдураимова ҳам иштирок  етмоқда.

Кеча теннисчимиз яккалик баҳсларида чорак финал ўйинини  ўтказди. Ярим финал учун кечган баҳсда унга россиялик Полина Лейкина рақиблик қилди.

1 соат 19 дақиқа давом этган учрашувда Нигина 6:2, 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва ярим финалга йўл олди.

Жуфтлик баҳсларида россиялик Анастасия Фролова билан курашга киришган Нигина ярим финалда мезбонлар вакилалари - Татиа Микадзе/Софиа Шапатова жуфтлигига қарши кортга чиқди. 49 дақиқа давом этган қарама-қаршиликда грузиялик теннисчилар 6:2, 6:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!