Нигина Абдураимованинг зарбаларига рақиби дош бера олмади

Қозоғистонда Халқаро теннис федерацияси - ITF томонидан соврин жамғармаси 15.000 АҚШ доллари бўлган "Shymkent Open - 2018" турнирининг биринчи даврасида Нигина Абдураимова ғалаба қозонди.
 
Ушбу  даврада Нигина қозоғистонлик Александра Гринчишинага қарши кортга чиқди. Биринчи сетда 3:6 ҳисобида имкониятни бой берган теннисчимиз иккинчи сетда 7:5 ҳисобида зафар қучди. Ўйиннинг учинчи сетида Нигина 5:1 ҳисобида олдинда бораётган эди. Мазкур вазиятни ўнглашга кўзи етмаган Александра ўйинни давом эттиришдан бош тортди ва мағлубиятини тан олди.
 
Шу тариқа Нигина Абдураимова иккинчи даврада Ясмина Каримжонова (Ўзбекистон) ва Маргарита Лазарева (Россия) учрашуви ғолиби билан куч синашади.
 
Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!