Нигина Наманганда ёлғиз қолди

 

Наманганда теннис бўйича аёллар ўртасида халқаро турнир бошланди.

Бу мусобақада ўзбекистонлик теннисчи қизларнинг аксарияти учун мураккаб турнирга айланди. Беллашувларга киришган ҳамюртларимизнинг деряли барчаси рақибларига имкониятни бой берди.

Ҳатто биринчи рақамда сараланган Сабина Шарипова ҳам россиялик Анастасия Фроловага имкониятни бой бериб, биринчи давраданоқ ортга қайтишга мажбур бўлди. Шунингдек, Камола Умарова, Оқгул Омонмуродова, Полина Меренкова, Ясмина Каримжонова, Валентина Шлейн ҳамда Арина Фольц каби теннисчиларимиз ҳам мағлубиятини олди.

Наманган турнирининг биринчи босқичидан фақатгина Нигина Абдураимова муваффақиятли ўтди. Истеъдодли теннисчимиз биринчи ўйинида россиялик Анастасия Гасановани 6:3, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, бир ўзи мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қиладиган бўлди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!