Нигина икки соат тер тўкди

27 апрель, 20:42 325

Нигина икки соат тер тўкди

 

Қаршида хотин-қизлар ўртасида ташкил этилган халқаро теннис турнирида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Нигина Абдураимова ярим финалга чиқди.

Истеъдодли теннисчимиз чорак финал учрашувида россиялик Олеся Первушинанинг жиддий қаршилигига дуч келди. Икки соату тўрт дақиқа давом этган беллашувда Нигина 6:3, 3:6, 7:6 ҳисобида ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.

Нигина Европа теннисчиларини доғда қолдирмоқда

Энди ўзбекистонлик теннисчи финал йўлланмаси учун бўладиган баҳсда украиналик Ольга Янчукка қарши кортга чиқади.

Иккинчи ярим финалда россиялик ракетка усталари - Полина Монова ва Ольга дорошина ўзаро рақобатлашади.

SPORTS.uz