Нигина ўзидан рейтинги паст бўлган теннисчига мағлуб бўлди

31 июль,2017, 00:23 321

Нигина ўзидан рейтинги паст бўлган теннисчига мағлуб бўлди

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳри WТА таснифига кирувчи”City Open” халқаро турнирга мезбонлик қилмоқда. Соврин жамғармаси 226 750 долларни ташкил этувчи ушбу турнирда ҳамюртимиз Нигина Абдураимова ҳам қатнашди.

Ҳамюртимизга ушбу турнирнинг саралаш баҳсларининг илк босқичида хитойлик Жиа-Жинг Лу рақиблик қилди. 1 соат 17 дақиқа давом этган учрашувда WТА рейтингида 244-ўринда бораётган Нигина 4:6, 1:6 ҳисобида имкониятни бой берди.

Қайд этиш жоиз, унинг бугунги рақибаси WТА рейтингида ўзидан 15 ўрин пастда жойлашган эди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.