Нигина ва Сабина Наманганда тўқнашди

8 июнь, 19:11 189

Нигина ва Сабина Наманганда тўқнашди

 

Наманганда хотин-қизлар ўртасида ўтказилаётган халқаро турнирнинг жуфтлик беллашувлари ярим финалида икки энг кучли теннисчимиз - Сабина Шарипова ҳамда Нигина Абдураимова ўзаро тўқнаш келди.

Нигина Наманганда ёлғиз қолди

Нигина россиялик Ксения Ликина билан биринчи рақамли дуэтни ташкил қилган бўлса, Сабина украиналик Валерия Страхова билан бирга кортга чиқди. Кескин ва муросасиз ўтган учрашувда Нигина ва Ксения рақиблари устидан 7:6, 5:7, 10:8 ҳисобида зафар қучди ва финалга йўлланма олди.

Ғолиб томон бош соврин учун бўладиган беллашувда россиялик Ольга Дорошина ва Полина Монова билан беллашади.

SPORTS.uz