Нигинанинг Россиядаги юришлари якунига етди

Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Нигина Абдураимова Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ташкиллаштирилган “Neva Cup 2017” халқаро турнирида иштирок этаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун теннисчимиз мазкур мусобақанинг жуфтлик баҳсларида шериги Анастасия Фролова билан ярим финал доирасида кортга чиқди.

Уларга мезбонлар вакилалари – Анна Блинкова/Вероника Кудерметова рақибалик қилдилар. 50 дақиқа давом этган қарама-қаршиликда Нигина ва унинг шериги 4:6, 0:6 ҳисобида имкониятни бой берди ва турнирдаги юришига якун ясади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!