Нигинанинг мағлубияти учун 51 дақиқа етарли бўлди (фото)

  "Tashkent open" Халқаро теннис турнирида умидли теннисчиларимиздан бири Нигина Абдураимовага ҳам мусобақада қатнашиш имкони берилган эди. Ҳамюртимиз кортга япониялик Куруми Нара билан тушди.

  Мусобақа бошидаёқ Нигинанинг тоби йўқлиги, бот-бот йўталаётгани сезилиб турарди. Шу сабабми, хатолар бир-бирини қувиб келаверди. Япон қизи ҳеч қандай қийинчиликсиз ғалабага эришди: 1/6,1/6.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!