Nike Россия премьер-лигасининг янги мавсуми учун ўз тўпини намойиш қилди (фото)

14 июль, 18:40 766

Nike Россия премьер-лигасининг янги мавсуми учун ўз тўпини намойиш қилди (фото)

АҚШнинг Nike компанияси Россия премьер-лигаси билан ҳамкорликни яна қайта тиклади. Унга кўра компания томонидан ишлаб чиқилган Ordem 5 тўпидан РФПЛнинг 2017/18 йилги мавсумида фойдаланилади.

Таъкидлаш керакки, янги мавсумда Ordem 5 футбол тўпидан шунингдек Англия премьер-лигаси, Испания Ла Лигаси ва Италия А Серияси каби дунёнинг етакчи чемпионатлари фойдаланади. 

Маълумот учун, Ordem 5 тўпидан дастлаб "Спартак" ҳамда "Локомотив" жамоалари ўртасидаги Россия суперкубоги учун бўлиб ўтадиган учрашувда фойдаланилади. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу баҳс бугун Тошкент вақти билан соат23:30да бошланади.