Никита, Максим ва Нигора Россияда жанг қилади
Олимпия спорт тури – таэквондонинг WTF йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг етакчи спортчилари – Нигора Турсунқулова, Никита ва Максим Рафаловичлар Россия пойтахти Москва шаҳрида бўладиган Гран-При турнирида иштирок этади.
Дунёнинг энг кучли таэквондочилари қатнашадиган бу турнир ғолибларига 2020 йилги Токио Олимпиадаси рейтинги учун 40 балл берилади.
4-7 август кунлари бўладиган мусобақада спортчиларимизга Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Акмал Эргашев бошчилик қилади.
Фикрлар