Никита Рафалович "олтин кеча"ни муносиб якунлади

19 май, 00:17 342

Никита Рафалович

Озарбайжон пойтахти Баку шаҳри давом этаётган Ислом бирдамлик ўйинларининг  6-кунги баҳслари ўз ниҳоясига етди.

Куннинг сўнгги беллашувларида таэквондочилар ўзаро баҳс олиб боришди. Ушбу жангларда эса килограмм -74 килограмм вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Никита Рафалович олтин медаль соҳибига айланди.

Хусусан, ҳамюртимиз чорак финалда марокашлик Ашраф Маҳбубини  тўлиқ устунлик билан мағлуб этган бўлса, ҳал қилувчи босқич олдидан Иордания вакили Анас Аладарби қаршилигини муносиб тарзда енгди.

Шунингдек, финал босқичида эронлик Саид аҳмад Хусровфардга қарши данангга кўтарилган спортчимиз якунда олтин медаль соҳибига айланди.