Нималар бўлмоқда? “Милан” яна мағлуб бўлди

Ҳозиргина Италия А Серияси 7-туридан ўрин олган “Милан” ҳамда “Рома” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

“Сан-Сиро”даги қарама-қаршиликда меҳмонлар 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди.

Эътиборлиси, бу “россонерилар”нинг кетма-кет иккинчи мағлубияти бўлди. Ёдингизда бўлса, ёзда трансферлар учун 200 млн евродан зиёд маблағ сарф этган “Милан” ўтган тур  сафарда  “Сампдория”га ҳам айнан 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

Италия А Серияси. 7-тур

Милан – Рома 0:2 (0:0, 0:2)

Голлар: 0:1 – 72 Джеко, 0:2 – 77 Флоренци.

Милан – Доннарумма, Мусаккьо, Бонуччи, Романьоли, Борини (Бонавентура, 84), Кессиэ, Биглия, Чалханоглу, Родригес, Андре Силва, Калинич (Кутроне, 79).

Рома – Алиссон, Бруно Перес, Манолас (Жезус, 86), Фасио, Коларов, Наингголан, де Росси, Стротман (Пеллегрини, 30), Флоренци, Джеко, Эль-Шаарави (Жерсон, 78).

Огоҳлантиришлар: Чалханоглу (33), Джеко (51), Биглия (62).

Четлатиш: Чалханоглу (80).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!