"Ницца" Балотеллига рақобатчи олиб келди

Франциянинг “Ницца” клуби “Монако” жамоасининг 20 ёшли ҳужумчиси Аллан Сент-Максименни ўз сафига қўшиб олганлигини эълон қилди.

Кеча ёш футболчи тиббий кўрикдан ўтди ва Люсьен Фавр бошқарувидаги жамоа билан шартнома тузди.

Келишувнинг молиявий жиҳатлари ошкор этилмади. Француз ОАВ эса бу келишувни 10 млн еврога баҳоламоқда.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!