“Ницца” футболчиси “Барселона” билан шартнома имзолаш учун Испанияга келади

20 август,2017, 00:25 929

“Ницца” футболчиси “Барселона” билан шартнома имзолаш учун Испанияга келади

 

Франциянинг “Ницца” клуби ярим ҳимоячиси Жан Сери фаолиятини Испанияда давом эттиришга яқин. Бу ҳақда Sport.es хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, хавбек “Барселона” қизиқиш доирасига тушиб қолган. Шунинг учун каталонияликлар Жан Сери учун 30 миллион евро беришга тайёрликларини билдиришган.

Хабарларга қараганда, кот-д'ивуарлик ўйинчи “кўк-анор рангликлар” билан келишиб олган. Шу боис энди футболчи шартнома имзолаш учун Испанияга боради.