Ниёз Пўлатов финалда муддатидан аввал ғалаба қозонди

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўтказилаётган Ислом бирдамлик ўйинларининг таэквондо баҳсларининг бугунги кун дастуридан ўрин олган учрашувлари якунланди.

Мусобақанинг эркаклар ўртасидаги -58 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Ниёз Пўлатов делегациямиз ҳисобига яна бир олтин медални ёздириб қўйди.

Хусусан, ҳамюртимиз ярим финалда тунислик Худи Неффати қаршилигини енгиб ўтиб,финал босқичи йўлланамсини қўлга киритди. Ҳал қилувчи беллашувда эса марокашлик Омар Лакехал жангни муддатидан аввал якунлаган ҳолда, ҳамюртимизнинг ғалаба қозонишига монъелик қилолмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!