Нўъмон Ҳасанов: Бугун мухлислар чиройли ўйин гувоҳи бўлишди

22 апрель,2017, 19:33 350

Нўъмон Ҳасанов: Бугун мухлислар чиройли ўйин гувоҳи бўлишди

 

“Қўқон-1912”-“Металлург” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов қатнашди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. 

- Бугун мухлислар чиройли ўйин гувоҳи бўлишди. Ҳисоб ўйинга яраша бўлди. Бугун йирик ҳисобда ғалаба қозондик. Аммо барибир кичик хатолар бор. Улар устида ишлаймиз.

Бугунги ўйиндаги голлар чиройли бўлганини таъкидлаб ўтишим лозим. Суҳроб Бердиев эндигина жароҳатдан  фориқ бўлганига қарамай, бугун рақиб дарвозасини учта гол урди. Филип Райевац борасида айтадиган бўлсам, у биринчи бўлимда сариқ карточка олгани боис уни алмаштирдим. Сербиялик ҳужумчи бу қароримни тўғри тушунди, - дейди қўқонликлар устози.