Нўъмон Ҳасанов: Бугун шогирдларим комбинацион ўйин кўрсатишди

26 май, 20:33 279

Нўъмон Ҳасанов: Бугун шогирдларим комбинацион ўйин кўрсатишди

«Қўқон-1912» – «Бухоро» учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида қўқонликлар устози Нўъмон Ҳасанов иштирок этди.

- Бугун ажойиб ўйин гувоҳига айландик. Бугун шогирдларим комбинацион ўйин кўрсатишди. Биринчи бўлимда кўплаб шиддатли ҳужумлар ташкил этдик. Лекин кўплаб имкониятлардан фойдалана олмадик. Булар устида ишлаймиз. Энг яхши ўйинларимиздан бирини ўтказдик, дея оламан.