Нўъмон Ҳасанов: Эртаданоқ "Локомотив"га қарши баҳс учун тайёргарликни бошлаймиз

Нўъмон Ҳасанов: “Ҳақиқий дербига хос ўйин бўлди”
“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида қўқонликлар устози Нўъмон Ҳасанов қатнашди. Бу ҳақда "Қўқон-1912" матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Бугун ҳақиқий дербига хос ўйин бўлди. Ҳар икки жамоа чиройли футбол ўйнашди. Қизил карточка бизнинг фойдамизга ишлади. Шогирдларим барча кўрсатмаларимни тўлиқ бажаришди.

Бугун мухлисларимиз стадионимизни тўлдириб ўтиришди. Уларга раҳмат айтмоқчиман. Ўйин олдидан таркибда муаммолар бор эди. Носир Отақўзиев ва Филип Райевац жароҳат олишиб, сафдан чиқишди. Бугун ярим ҳимоячилар яхши ўйнашди. Уч кундан кейин меҳмонда ўйнаймиз. Шу боис эртаданоқ “Локо”га қарши ўйинга тайёргарликни бошлаймиз", - деб айтиб ўтди Ҳасанов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!