Нўъмон Ҳасанов: Ғалаба мухлисларимизга совға бўлди

 

“Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида қўқонликлар бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов учрашув борасидаги фикрларини айтиб ўтди.

Олий лига. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Сўғдиёна"дан устун келди 

"Аввало, барчангизни келаётган Рамазон ҳайити билан табриклайман. Ғалаба муҳлисларга муносиб совға бўлди, деб ўйлайман. Тўғри, бир-бирига ўхшамаган таймлар гувоҳига айландик. Лекин футболчиларимизга ҳам осон эмас. Ҳар уч кунда ўйнашга тўғри келмоқда. Шундай бўлса-да, ғалаба қозонганимиз айни муаддао бўлди", - деб айтиб ўтди Нўъмон Ҳасанов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!