Нўъмон Ҳасанов: Ғалабани қўлдан бой берганимиз аламли бўлди

17 май,2017, 20:02 377

Нўъмон Ҳасанов: Ғалабани қўлдан бой берганимиз аламли бўлди

“Қўқон-1912” – “Локомотив” учрашувидан кейин ўтказилган ўртоқлик учрашувининг иккинчи қисмида қўқонликлар жамоа мураббийи Нўъмон Ҳасанов қатнашди.

- Ўйин чиройли ва томошабоп бўлди. Дуранг ўйнаган бўлсак-да, икки очкони йўқотдик деб ўйлайман. Бугун ютишимиз лозим эди. Аммо рақибимизнинг номдор эканлигини ҳам унутмаслик керак. Мамлакатмизнинг энг кучли жамоаси билан тенгма-тенг ўйнадик. Ғалабани қўлдан бой берганимиз аламли бўлди.
- Жамоа бугун ўзига хос рекорд қайд этди. 1998 йилда қўқонликлар қаторасига тўққизта учрашувда мағлубиятга учрашмаган эди. Бу ҳақида билармидингиз?
- Йўқ. Бу ҳақида энди эшитиб турибман. Бир нарсани айтишим мумкинки, ҳар бир мураббий доимо жамоасининг ғалабаси ҳақида ўйлайди. Мен ҳам ҳамиша яхши натижа қайд этишни истайман. Кези келганда, бизни стадионда тинимсиз равишда қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга ўз миннатдорчилигимни изҳор этмоқчиман, - дейди мутахассис ОАВ вакилларига берган интервьюсида.