Нўъмон Ҳасанов: Ҳақиқий дербининг гувоҳи бўлдик

31 март,2017, 18:42 448

Нўъмон Ҳасанов: Ҳақиқий дербининг гувоҳи бўлдик

 

“Нефтчи” – “Қўқон-1912” баҳсидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг илк қисмида қўқонликлар бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов иштирок этди. Мураббий ўйин ҳақида қуйидагича фикр билдирди. Бу ҳақда “Нефтчи” матбуот хизмати хабар бермоқда. 

- Бугун ҳақиқий дерби мақомига эга ўйин бўлди. Чиройли футбол кўрдик. Бунинг учун майдонда тер тўккан хар иккала жамоа вакилларига раҳмат деб қоламан. Бугун омад бизга кулиб боқди. Фарғонада ғалаба қозониш барча жамоаларга ҳам насиб этмайди. Мақсадимиз мухлисларни ўз ғалабаларимиз билан хурсанд қилиш. Бугун бунинг уддасидан чиқдик. Ғалаба билан барча мухлисларимизни табриклаймиз, - деди Нўъмон Ҳасанов.

Эслатиб ўтамиз, "Нефтчи" - "Қўқон-1912" баҳси 1:2 ҳисоби билан якунланди.