Нўъмон Ҳасанов: Ҳар икки жамоа ҳам ҳужумкор ўйин намойиш этди

18 март,2017, 18:35 450

Нўъмон Ҳасанов: Ҳар икки жамоа ҳам ҳужумкор ўйин намойиш этди

 

Бир неча дақиқа олдин олий лига 3-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Қизилқум” баҳси бўлиб ўтди. Унда қўқонликлар Филип Раевацнинг голи эвазига фақар қучишди.

Мазкур беллашувдан сўнг матбуот анжумани бўлиб ўтди. Учрашувдан сўнг мезбонлар устози Нўьмон Ҳасанов ўз фикрларини билан ўртоқлашди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. 

- Бугун чиройли томошабоп ўйин бўлди. Бугун ўйинга ташриф буюрган футбол мухлислари чиройли ўйин гувоҳи бўлишди. Ҳар икки жамоа ҳам шиддатли футбол намойиш этишди. Бугун кичик ҳисобда ғалаба қозондик. Бу футбол. “Қизилқум” клубига омад тилайман.  Жамоамиз ўйини ҳали олдинда десам адашмаган бўламан. Тажрибали ўйинчиларимиз секин-аста ўз формаларига кириб бормоқдалар. Ғалабали ўйинларимиз ҳали олдинда, - дейди қўқонликлар устози.