Нўъмон Ҳасанов: Жавоҳир Сидиқов масаласи? У жамоада қолади

16 июнь, 21:36 168

Нўъмон Ҳасанов: Жавоҳир Сидиқов масаласи? У жамоада қолади

 

Олий лиганинг 13-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Қўқон-1912” (2:1) учрашувидан кейинги ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида қўонликлар устози Нўъмон Ҳасанов иштирок этди.

– Чиройли ўйин бўлди. Томошабинлар учун очиқ футбол намойиш этилди. Ҳар иккала жамоа гол уриш учун етарлича имкониятларга эга бўлди. Аммо биз иккинчи голни уришда бироз оқсадик. Ўйин учун йигитларимизга катта раҳмат айтаман. Қўқондан келган минглаб ишқибозларга ташаккур билдираман. Кейинги учрашувларда бор кучимизни сарфлаб уларни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз.

“Бунёдкор” бугун ҳужумда кўпчилик бўлиб ўтгани жамоамиз ҳимоячиларини бироз шошилтириб қўйди. Шу боисдан ҳам уларни ҳужумларини бартараф этишда муаммоларга дуч келдик. Мағлубиятсиз серияни бузилгани барибир кишини дилини хира қилди. Иккинчи даврада ҳам жамоа таркибини кучайтиришга ҳаракат қиламиз. Жавоҳир Сидиқов масаласи? Менимча, Жавоҳир Сидиқов жамоада қолади.

– Филипп Райевацга “Насаф” ҳамда “Қизилқум” жамоалари қизиқаяпти. Иккинчи даврада ушбу футболчини йўқотиб қўйишдан қўрқмаяпсизми?

– Бу футболчини ўзим олиб келганман ва Райевац жамоамизда қолади. Унинг хизматлари эвазига жамоамиз ушбу мавсумда муваффақиятли ўйнамоқда. Райевацни “Насаф” ёки “Қизилқум”га қўйиб юбормаймиз. Бу қизиқиш ҳақида биринчи маротаба эшитиб турибман.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.