Нўъмон Ҳасанов: Мухлисларимизни ранжитиб қўйдик

Бугун Ўзбекистон Суперлигасида 3-тур ўйинлари старт олди. Бу тур "Металлург" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мазкур беллашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида қўқонликлар устози Нўъмон Ҳасанов иштирок этди ва ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда "Қўқон-1912" жамоаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Бекободликларни бугунги ғалаба билан табриклайман. Майдонда тенг кураш кечди. Бугун мезбонлар жасорат кўрсатишиб, битта тўп фарқи билан ғалаба қозонишди. “Металлург”га кейинги баҳсларда омад тилайман.

Ўзимизнинг жамоа хусусида гапирадиган бўлсам, гол ўтказиб юборгач, футболчиларимиз ўз позицияларини ташлаб ҳисобни тезроқ тенглаштириш учун бироз шошилиб қолишди. Олдинда кўп вақт борлиги ҳам уларни шундай ўйнашларига сабаб бўлди. Футболда бундай ҳолатлар кечирилмайди. Тўғри улар майдонда бор кучларини бериб ўйнашди. Уларга бу тарафдан эътирозим йўқ. Хатоларимиз устида ишлашни давом этамиз.

Энг ёмони мухлисларимизни ранжитиб қўйдик. Ҳали олдинда ўйинлар бор, уларни албатта хурсанд қиламиз", - деб айтиб ўтди Ҳасанов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!