Нўъмон Ҳасанов: Олий Лигада қолиш вазифасини уддаладик

“Қўқон-1912” – “Олмалиқ” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Қўқон-1912” жамоаси устози Нўъмон Ҳасанов қатнашди. Бу ҳақда “Қўқон-1912” клуби расмий сайти хабар бермоқда.

- “Олмалиқ” жамоаси бугун яхши ўйнади. Футболчиларимизга раҳмат биринчи бўлиб гол ўтказиб юборганимизга қарамай, ўзларига келишга куч топа олишди. Биринчи бўлимнинг ўзида ҳисобни тенглаштиришга эришдик. Танаффусда керакли кўрсатмаларни бердим. Шогирдларим барча кўрсатмаларимни тўлиқ бажаришди.                                                                                                              “Қўқон-1912”да иш бошлганимда жамоанинг олдига Олий Лигада олиб қолиш вазифаси қўйилганди. Ўз олдимизга қўйилган мақсадга эришдик. Кези келганда, бизни мавсум давомида тинмай қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга ҳам ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман, - дейди қўқонликлар устози.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!