Нўъмон Ҳасанов: Омад биздан юз ўгирди

Pepsi Суперлига 12-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Бухоро” (1:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида қўқонликлар устози Нўъмон Ҳасанов ҳамда жамоанинг иқтидорли ёш ўйинчиси Муҳаммаданас Ҳасановлар қатнашишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Нўъмон Ҳасанов: - Бугун жуда ҳам мураккаб ўйин бўлди. Аввало мағлубиятга учраганимизга қарамай, бизни тинимсиз равишда қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга раҳмат айтаман. Бугун кўплаб вазиятлар содир этдик. Лекин шу вазиятларни голга айлантиришда омад биздан юз ўгирди. Кейинги учрашувларда хатоларимиздан тўғри хулоса чиқарган ҳолда ишқибозларимизни ғалаба билан хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

Муҳаммаданас Ҳасанов: - Бугунги баҳсда ғалаба қозонишни жуда ҳам хоҳлаган эдик. Афсуски, ниятимизга эриша олмадик. Рақиб дарвозасига киритган голим жамоамиз ғалаба қозонишига етарли бўлмагани ачинарли бўлди. Мухлисларимизга бизни ажойиб тарзда олқишлаб туришгани учун раҳмат айтаман.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!