Нўъмон Ҳасанов: "Пахтакор" чиройли ўйин кўрсатиб ғалаба қозонди

Олий лиганинг 24-туридан ўрин олган “Пахтакор” - “Қўқон-1912” баҳси мезбонларнинг кичик/йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунига етди.

Ушбу учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида “Қўқон-1912” устози Нўъмон Ҳасанов ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин бошиданоқ йигитлардан ҳужумкор ўйин талаб қилдим. Шу боис бўлса керак дастлабки ярим соатда чиройли ўйин кўрсатдик. Аммо, гол ўтказиб юборганимиздан кейин ташаббусни рақибга бериб қўйдик. 

Якунда “Пахтакор” чиройли ўйин кўрсатиб ғалаба қозонди. Биз эса энди йўл қўйган хатоларимиздан тўғри хулоса чиқариб, кейинги ўйинларга муносиб тайёргарлик кўрамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!