Нўъмон Ҳасанов: Рақиб менда яхши таассурот қолдирди

7 апрель, 19:02 343

Нўъмон Ҳасанов: Рақиб менда яхши таассурот қолдирди

 

“Қўқон-1912”-“Динамо” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов қатнашди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда

- Ўйинни кўрдиларинг, анча жанговор руҳда ўтди. Самарқандликлар ҳам шиддатли ўйин намойиш этишди. Биринчи бўлимда яхши ўйнай олмадик. Лекин гол урдик. Иккинчи таймда вазиятни ўзгартира олдик. Натижада ғалаба қозондик. “Динамо” менда яхши таасссурот қолдирди.

Бизда учта бир хил савиядаги дарвозабонлар борлиги боис уларнинг барчасига ўйнаш имконият беришимиз керак.

Ўтказиб юборилган голда дарвозабонни айблай олмайман. Аксинча у бир неч бор жамоамизни муқаррар голлардан қутқариб қолди.

Ўйиндан олдин шогирдларим рақибни бироз менсимай майдонга тушишидан хавотирга тушгандим. Чунки, уларни ўртоқлик учрашувидан 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратган эдик. Лекин футболчиларимиз майдонда борларини бериб ҳаракат қилишди, - дейди мезбонлар устози.