Нўъмон Ҳасанов: Райевац ишончни оқламаяпти

Олий лига 18-туридан шрин олган “Қизилқум” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Қўқон-1912” клуби бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов иштирок этди. Бу ҳақда Қўқон клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Бугун мухлислар очиқ футбол гувоҳига айланишди. 3:1 ўйин тақдирини ҳал қилди. Иккинчи бўлимда вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қилдик. 

Ўйинни яхши бошладик. Лекин “Қизилқум”нинг тажрибали ўйинчилари вазиятдан чиқиб кетишни уддалашди. Биринчи бўлимда учта тўп ўтказиб юбордик. Кейин ҳужумлар ташкил этдик. Улардан фойдалана олмадик. 

Иккинчи даврада иккита мағлубиятга учраган бўлсак-да, ҳали ҳаммаси олдинда кейинги учрашувларда мухлисларимизни хурсанд қиламиз. 

Райевац охирги ўйинларда ўзига билдириган ишончларни оқлай олмаяпти. Бугун ҳам у кутилган ўйинни намойиш эта олмади", - деб фикрини якунлади Ҳасанов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!