Нўъмон Ҳасанов: "Сидиқов кетса, катта йўқотиш бўлади"

12 май,2017, 21:34 368

Нўъмон Ҳасанов:

"Навбаҳор" - "Қўқон-1912" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Нўъмон Ҳасанов ўз фикрларини билдирди.

"Бугун ҳақиқий дербига хос ўйин бўлди. Асабийлашишлар... Иккала жамоа ҳам ютқазишни истамади. Биринчи таймда мезбонлар ғалаба қозонишди. Танаффусда икки ўзгаришни амалга ошириб уч ҳужумчи билан ўйнай бошладик. Бу ўз сўзини айтди. Мухлисларимизга раҳмат айтаман. 

Жавоҳир Сидиқов ижарага олинган. "Пахтакор" уни исталган пайтда олиб кетиши мумкин. Агар шундай бўлса биз учун катта йўқотиш бўлади", - дейди Нўъмон Ҳасанов.