Нўъмон Ҳасанов: Тараннинг йўқлиги бизга анча ёрдам берди

29 апрель, 20:18 313

Нўъмон Ҳасанов: Тараннинг йўқлиги бизга анча ёрдам берди

 

“Шўртан” – “Қўқон-1912” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Нўъмон Ҳасанов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин жуда чиройли тарзда ўтди. Биринчи тайм бизнинг устунлик билан ўтган бўлса, иккинчи таймда “Шўртан”да кўп имкониятлар бўлди. Футболчилар шу вақтгача ютқазмай келяпти, уларга катта раҳмат. Уларга фақат омад тилайман. Жарохатлар камроқ бўлсин, мухлисларга катта раҳмат бу ғалаба сизлар учун.

“Қўқон-1912” олдига бу йил қандай мақсадлар қўйган?

- Бизнинг мақсадимиз стадионни тўлдириш эди. Қўқонда стадионимиз тўляпти. Мухлисларга хурсадчилик олиб келётганимиздан бахтиёрмиз. Футболчилардан фақат мухлислар учун ўйнашини сўраб қоламан.

Рақибни бугунги ҳолатига қандай бахо берасиз?

- Ўйинда Тараннинг йўқлиги бизга анча ёрдам берди. Таран жуда яхши ўйинчи. “Шўртан” иккинчи бўлимда жуда яхши ўйнади. Мен ўзим ҳам “Шўртан”да ўйнаганман. Ғузорликларга омад тилайман.