Нўъмон Ҳасанов: Ярим ҳимоядаги уч нафар футболчимиз жуда ёмон ўйнашди

11 март,2017, 09:36 383

Нўъмон Ҳасанов: Ярим ҳимоядаги уч нафар футболчимиз жуда ёмон ўйнашди

 

Олий Лига 2-туридан ўрин олган “Обод” – “Қўқон-1912” (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов ўз фикрларини билдирди.

“Бугунги учрашув тенг курашлар остида ўтди. Биринчи таймда ҳисобни очишга эришдик. Аммо марказда “диспетчер” етишмади. Жавоҳир Сидиқовнинг жароҳати бор, у бизга етишмаяпти.

Иккинчи таймда “Обод” яхши ўйин кўрсатди. Уларга омад тилайман. Чемпионат энди бошланди, ҳали таркибимиздаги янги футболчилар жамоага қўшилишиб кетишмади. Яхши ўйинлар ҳали олдинда. Носирбек Отақўзиев ёмон ўйнамади. Ундан кўра бошқа футболчиларни ёмон ўйнади деган бўлардим. Бугун марказдаги уч нафар футболчимиз жуда ёмон ҳаракат қилишди. 

“Бухоро”дан келган футболчилар қишда тўлиқ шуғуллана олишмади. Бизнинг сафимизга мавсум бошланишига бир ой қолганида қўшилишди. Ҳали улар ўзларига келиб олишади”, – дейди Ҳасанов.