Нўъмон Ҳасановнинг “Қўқон-1912”даги 1 йиллик фаолиятига доир маълумотлар

13 июнь, 08:32 107

Нўъмон Ҳасановнинг “Қўқон-1912”даги 1 йиллик фаолиятига доир маълумотлар

Бундан бир неча кун олдин Нўъмон Ҳасановнинг “Қўқон-1912” бош мураббийи сифатида иш бошлаганига бир йил бўлди, дея маълум қилади қўқонликлар матбуот хизмати.  

Ўтган йили қийин аҳволда жамоани қабул қилиб олган Нўъмон Ҳасанов ўтган давр мобайнида “Қўқон-1912”ни мамлакатнинг етакчи клубларидан бирига айлантирди. Албатта бу натижаларнинг замирида тинимсиз меҳнат ва изланишлар ётибди.

Қуйида бош мураббийнинг бир йиллик фаолиятидаги статистик маълумотлар келтирилган. 2016 йилнинг 11 июнь санасида “Қўқон-1912”ни қабул қилиб олган Нўъмон Ҳасанов шу кунга қадар жамоани чемпионат доирасида 31 та ўйинда, Ўзбекистон кубоги баҳсларида эса 5 та ўйинда майдонга олиб тушди.

Чемпионат доирасидаги статистика: 12 ғалаба 11 та дуранг, 8 та мағлубият. Тўплар нисбати – 44:43. Кубок доирасидаги статистика: 2 та ғалаба, 1 та дуранг, 2 та мағлубият. Мағлубиятсиз сериялар: 2016 йил охирги 5 та учрашувда жамоа мағлубиятга учрамади.

2017 йилда эса мағлубиятсиз сериялар 11 тани ташкил этади. Бир йил давомида жамоа атиги учта учрашувда рақиблар дарвозасига йўл топа олмаган холос. Қолган 28 та ўйинда рақиблар дарвозаси ишғол этилган. “Қўқон-1912” иштирокидаги 11 та дуранг билан якунланган учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилган.