Нодиржон Сафаров ҳам мусобақадаги иштирокини якунлади

Франция пойтахти Париж шаҳрида спорт курашлари бўйича Жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Бугунги кун дастуридан ўрин олган баҳсларда 3 нафар ҳамюртимиз гиламга кўтарилишди. Хусусан, -57 кг вазн тоифасида беллашган ҳамюртимиз Нодиржон Сафаров чорак финал босқичида АҚШ вакили Томас Жилманга 1:12 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Бронза медали учун ўтказилган қўшимча саралаш босқичида эса полвонимиз украиналик Андрий Ятценкога 12:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Қайд этиш лозим, олдинроқ, Умиджон Исманов ва Давит Модзманашвилилар ҳам мусобақани тарк этишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!