Нокаутчи Шоҳжаҳон Америкага отланди!

2 октябрь,2017, 00:05 2988

Нокаутчи Шоҳжаҳон Америкага отланди!

Профессионал рингда ўнта жангнинг барчасида нокаут билан ғалаба қозонган Шоҳжаҳон Эргашев АҚШда дебют учрашувини ўтказиши лозим.

Шоҳжаҳон ҳозир Москва шаҳрида ташкил этилган ўқув-машғулот йиғинида бўлажак жангга тайёргарлик кўрмоқда.

Машҳур боксчимиз SPORTS.uz ахборот портали билан боғланиб, фаолиятига доир янгиликлар билан ўртоқлашди.

- Ҳозир машғулотларни кучайтирдик, - дейди Шоҳжаҳон SPORTS.uz  ахборот порталига. - Яқинда Саратовда бўладиган профессионал бокс кечасида қатнашиш учун таклиф олганимни айтгандим. Лекин янгилик бўлиб қолди. Мен  12  октябрь  куни АҚШга учиб кетишим керак.

Шоҳжаҳоннинг кейинги пайтда режаларини ўзгартириб юборган қўлидаги жароҳат ҳақида ҳам сўрадик.

- Жароҳатдан қутилдим, - дейди Шоҳжаҳон. - Ҳозир қўлимда оғриқ йўқ. Менимча, энди бу жароҳат бошқа безовта қилмайди.

Шу ўринда, Шоҳжаҳон Эргашев мамлакатимиздаги спорт кийимларини ишлаб чиқарувчи "BUKA" фирмаси томонидан тақдим этилган спорт формалари унга манзур бўлганини айтиб, ишлаб чиқарувчиларга ўз миннатдорлигини билдирди.

Шоҳжаҳон Эргашевнинг фаолиятига боғлиқ энг тезкор янгиликларни SPORTS.uz ахборот порталида кузатиб боринг!

SPORTS.uz