
Нокаутчи Шоҳжаҳон Эргашев Флойд Мэйвезер академиясида жанг қилади
Профессионал рингда тўққизта учрашувнинг барчасида рақибларини нокаут қилган Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жанги муддати аниқ бўлди.
Ўзбекистонлик боксчининг SPORTS.uz ахборот порталига берган маълумотига кўра, навбатдаги жанг 10 июнь куни профессионал бокс юлдузи Флойд Мэйвезернинг Россиядаги бокс академиясида ташкил этилади.
- Бўлажак жангга асосан Тошкент шаҳрида тайёргарлик кўрдим, - деди Шоҳжаҳон Эргашев SPORTS.uz ахборот порталига. - Муборак Рамазон ойи арафасида Самарқанд шаҳридаги осори-атиқалар, тарихий ёдгорликларни зиёрат қилдим. Бу менга руҳан куч бағишлайди. Тайёргарликнинг якуний босқичини Москвада ўтайман.
Айни пайтда Шоҳжаҳон Эргашев кимга қарши рингга чиқиши номаълум. Маълумотларга қараганда, унинг рақиби АҚШдан келади.
Фикрлар