Нокаутчи Шоҳжаҳон Эргашевдан янгилик!

21 август,2017, 00:05 2826

Нокаутчи Шоҳжаҳон Эргашевдан янгилик!

 

Профессионал рингда ўнта жангнинг барчасини нокаут билан якунлаган ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Эргашев нинг фаолияти кўплаб мухлис-у мутахассислар эътиборида турибди.

Истеъдодли боксчимиз кўпчилик чарм қўлқоп усталари орзу қилган АҚШда фаолият кўртсатиш учун "Showtime" телеканали билан шартнома имзолаган.

Аслида боксчимиз 4 август куни АҚШдаги илк учрашувини ўтказиши керак эди. Бироқ, жароҳатидан тўлиқ қутилмагани учун бу баҳс қолдирилди. Шоҳжаҳоннинг АҚШдаги илк жанги сентябрь ойи оxирида бўлишини хабар қилган эдик.

Шоҳжаҳон SPORTS.uz ахборот портали билан боғланиб, фаолиятида aжойиб силжиш бўлаётганини айтди.

- 21 август куни Москвага учаман, - дейди Шоҳжаҳон Эргашев SPORTS.uz мухбирига. - Менежерим шу санага билет жўнатди. Унинг айтишича, ўн кун Москвада шуғулланади ва шундан кейин АҚШга йўл олади

Шоҳжаҳон фаолиятида яна янгиликлар бўлиши билан SPORTS.uz ахборот портали орқали мухлисларига етказишини маълум қилди.

Сайтимизни кузатишда давом этинг!

SPORTS.uz