Нолито: Гвардиола менга ишонмайди

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ҳужумчиси Нолито тез орада жамоасини ўзгартириши ва Испанияга қайтиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтди.

“Декабрдан бошлаб мен жуда кам майдонга туша бошладим. Мен ўйнашни ҳохлайман ва агар Испанияга қайтсам, бундан ҳурсанд бўлар эдим. Мен футбол ўйнашни истайман, аммо Гвардиола менга ишонмайди.

Шу боис менинг кетишимга тезроқ руҳсат беришларини ҳоҳлардим. Лекин, мавсумолди тайёргарликларини “Манчестер Сити” билан бошлашим аниқ”, - дейди Нолито Goal нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, 30 ёшли испаниялик футболчи “шаҳарликлар” таркибига 2016 йилда келиб қўшилган эди. У ўтган давр мобайнида жами 30та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 6та гол ёздириб қўйишга эришган. Нолитога “Сельта” ва “Севилья” клубларидан жиддий таклифлар бўлмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!