
Номаълум шахс Ибрагимович ўғлини майдонга бошлаб тушиши учун “Ростов”га 170 минг таклиф қилди
Россиянинг “Ростов” клуби матбуот котиби Иван Бодылевскийнинг сўзларига кўра жамоага номаълум киши қўнғироқ қилиб, агар Европа лигасининг 1/8 финал баҳсида Ибрагимович унинг ўғлини майдонга бошлаб тушса, ростовликларга 170 минг рубл беришини айтган.
“Кеча номаълум шахс қўнғироқ қилиб, Ибрагимович ўғлини майдонга бошлаб тушиши учун 170 минг рубл таклиф қилди. Одамлар нималарга тайёр а...”, - дейб ёзади Бодылевский ўзининг “Твиттер” саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, УЕФА Европа лигасининг 1/8 финалида "Ростов" Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клубига қарши кураш олиб боради.
Комментарии