“Норин” кечадан йиғинга киришди

11 январь,2017, 20:32 726

“Норин” кечадан йиғинга киришди

 

Ўтган мавсумда биринчи лигада фаолият кўрсатиб яхши натижага эришган “Норин” жамоаси янги мавсум олдидан таёргарликни бошлади.

“Норин” футболчилари 10 январь куни қароргоҳга йиғилиб биринчи машғулотларини ўтказишди. Хозирча таркибда ўзгаришлар йўқ. Клубга етакчи ўйинчиларни жалб қилинмоқда. Ўтган мавсумда ёрдамчи мураббий вазифасини бажарган Файзулло Аҳмедов таёргарликни ўтказди.

Бу йилги мавсум учун Вали Келдиев шогирдлари астойдил таёргарлик кўришмоқда. Қолаверса, бош мураббий тез орада жамоага қайтиши кутилмоқда. Таркибда яна бир неча кундан сўнг ўзгаришлар бўлиши мумкун.