Носир Ал-Хелаифи шармандали мағлубиятдан сўнг ҳам Унаи Эмерини ишдан бўшатмоқчи эмас

10 март, 09:43 331

Носир Ал-Хелаифи шармандали мағлубиятдан сўнг ҳам Унаи Эмерини ишдан бўшатмоқчи эмас

УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашувида “Барселона”дан учралган шармандали мағлубиятдан сўнг ҳам Унаи Эмери парижликлар бошқарувида қоладиган бўлди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Аниқроғи, ПСЖ президенти Носир Ал-Хелаифи испаниялик мутахассисга ишонишда давом этмоқчи ва унинг Парижда кучли жамоа ярата олишига умид қилмоқда. Шунинг учун ҳам раҳбарият Эмерини истеъфога чиқармоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” дастлабки баҳсда ПСЖга 4:0 ҳисобида имкониятни бой берган ва жавоб ўйинида парижликларни 6:1 ҳисобида енгиб, кейинги босқичга йўл олган ди..